ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИДАН (2012-38)

Тошкент шаҳри Қушбеги спорт мажмуасида жамғарма таянч маскани ҳамда шаҳар болалар спортини ривожлантириш жамғармалари ҳамкорликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақаларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа ғолибларига жамғарманинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Навбаҳор тумани Янгийўл қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ғужбоғтепа ва Ортиқфармон маҳалла фуқаролар йиғинларида 212 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи 6 та маъруза ўқилди.

Сирдарё вилояти Ховос тумани 2-сонли умумтаълим мактабида жамғарма минтақавий филиали, туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда халқ таълими бошқармалари ҳамкорликда мактаб ўқувчилари учун “Қариндошга қуда бўлманг” ва “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзуларида учрашувлар бўлиб ўтди. Иштирокчиларга мавзуга оид материаллар тарқатилди.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Hафис” гимнастика спорт мажмуасида 1994-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Бухоро вилояти кубоги ва вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақасида республикамизнинг 8 вилоятидан жамоалар иштирок этди. Ғолиб ва иштирокчиларга жамғарманинг минтақавий филиали, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда болалар спортини ривожлантириш жамғармаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нукус шаҳри ҳарбий қисмларида вояга етмаган қизлар ўртасида “Соғлом оилани шакллантириш” ва “ОИВ инфексияси тўғрида биласизми?” мавзуларида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ

“Соғлом авлод учун” жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Сенат кенгаши тўйлар бўйича янги қарор қабул қилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: