Сув остида юк ташувчи янги авлод роботи

 Хитой темир йўл корпорацияси (CRRC) сув остида юк ташиш бўйича масофадан бошқариладиган қурилмани тақдим этди. У ҳозирча тижорат мақсадлари учун яратилган биринчи робот ҳисобланади.

Масофадан бошқариладиган бошқа сув ости аппаратлари каби тақдим этилган модель ҳам тадқиқот мақсадларида, қутқарув ва кузатув ишларида, сув тубидан буюм ва жисмларни олиб чиқишда ҳамда нефть-газ соҳаси ишларини кузатишда фойдаланилади.

CRRC вакилларининг таъкидлашларича, янги робот бошқа ўхшаш техникалардан устунлик жиҳатларига эга. Аппаратга 250 от кучига эга двигатель ўрнатилган бўлиб, ўзининг оғирлиги 5 тонна бўлган шароитда 4 тонна юк кўтара олади. Шўъба корхонаси раҳбари ўринбосари Янь Юннинг сўзларига қараганда қурилма 3 минг метр сув остида ва кўриш имконияти 1 метрдан 3 метргача бўлган шароитда ишлай олади. Яна у сув ҳавзаси тубидан игна катталигидаги предметларни олиб чиқиши мумкин.

Яна ўқинг:  Тез тайёрланадиган қон яратилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: