Юракни даволовчи ғаройиб қурилма

 Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан дори воситасини юбориш ва юрак хуружи оқибатларини даволаш учун юрак устига қўйиладиган ҳамда кўп марта қўлланиладиган имплантант қурилма яратилди.

У пластир шаклида бўлиб, “Therepi” деб номланади. Унда дори тўлдириладиган идиш бўлиб, юракнинг жароҳатланган тўқимасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Ушбу идиш тери устига чиқарилган қисми орқали қайта тўлдирилиши мумкин. Идиш желатин асосидаги полемердан тайёрланган ва ясси тубга эга. Туби эса юракка маълум миқдорда дори ёки бошқа модда юборишга созланадиган, қисман ўтказувчан мембранадан иборат.

Олимлар идишни нафақат дори воситалари билан, балки ҳужайрани даволовчи дори воситалари билан ҳам тўлдиришни тавсия қилмоқдалар. Бу умуман олганда, идишни ҳужайра фабрикасига айлантиради. Яъни, ҳужайралар юрак тўқимасига мембранадан ўтмайди, идишда қолади ва у ерда ҳужайралар жароҳатланган тўқималарни тиклашга ёрдам берувчи бирикмаларни ишлаб чиқаради.

Каламушларда ўтказилган тажриба юрак хуружидан кейин ушбу аъзо фаолиятининг яхшилангани қайд этилмоқда. Назарий жиҳатдан олганда қурилмани тананинг бошқа аъзолари учун ҳам қўллаш мумкин.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Инсон хоҳишларини бошқарувчи ускуна яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: