Смартфон учун чўнтак принтери

“Pocket Prynt” деб номланувчи смартфонлар учун ишлаб чиқарилган принтер сўнгги икки йил давомида такомиллаштирилди.

Бугун ушбу қурилмани iPhone русумидаги аппаратларнинг кўплаб моделларида ишлатиш мумкин. Бунинг учун махсус илова дастури ўрнатилиши кифоя.

Принтер смартфонга осон ўрнатилади ва ундан шундай ажратиб олинади. Чоп этиш учун 2х3 дюмли Zink-brand русумидаги фотоқоғоз ва бир неча дақиқа талаб этилади. Фотоқоғоз принтернинг орқа тарафидан жойлаштирилади. Қоғозга туширилган суратнинг сифати ҳам чакки эмас.

Қурилма мустаҳкам ишланган бўлиб, уни чўнтакда, сумкада, хоҳласангиз смартфонга уланган ҳолда ҳам олиб юриш мумкин. Бироқ, у ҳам бошқа барча принтерлар сингари қоғозни “чайнаши” мумкин.

Яна ўқинг:  Теннис маликалари юртимизда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: