Аккумуляторсиз ишлайдиган мобиль телефон
Вашингтон университети мутахассиси Вамси Таллай бошчилигидаги тадқиқотчилар атроф-муҳит энергияси ҳисобидан ишлаши мумкин бўлган телефон нусхасини яратишди.
– Уяли алоқа телефони энг фойдали воситалардан бири. Тасаввур қилинг, сиз ҳаттоки телефон аккумулятори ўтирган бўлса ҳам қўнғироқ қилиш ва хабарлар жўнатишингиз мумкин, – дейди тадқиқот лабораторияси раҳбари Жошуа Смит.
Олимлар энергия сарфлашни камайтириш учун овозни аналогли узатишдан юборишди. Шунингдек, қурилма қисмларини махсус қайтадан ўзгартиришди. Бундан ташқари ушбу жараёнда нур таратувчидан ҳам фойдаланилди. У радиотўлқинлардан вақти-вақти билан фаоллашади. Бунинг эвазига уяли алоқа миноралари гаджет учун ўзига хос энергия манбаси бўлиши мумкин.
Нусха ҳозирча бир неча тугмача ва нур диодли индикатор билан жиҳозланган. Яқин орада маҳсулотга E-ink-дисплейи ўрнатилади.
Г. ЭГАМБЕРДИЕВА