ДУНЁДАГИ БИРИНЧИ ПРОЕКТОРЛИ ПЛАНШЕТ

Йилдан йилга планшет компьютерларнинг функциялари такомиллашиб бормоқда. Lenovo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган проекторли планшет ҳам кўпчиликни бефарқ қолдирмаса керак.

Мазкур планшетнинг ўзига хос тарафи шундаки, унга проекторли қурилма ўрнатилган. Ушбу проекторли қурилма ёрдамида, фильмларни томоша қилиш, иш жараёнида видео тақдимотлар ўтказиш, шунингдек, пазанда бекалар учун овқат тайёрлаш жараёнида “ёрдамчи” бўлиб хизмат қилиш имкониятига эга. Яъни, у интернет ёрдамида олинган овқат тайёрлаш жараёнини “катта экранда” (деворга тасвирни тушириш орқали) намойиш этади.

Бу планшет Yoga Tablet 2 Pro деб номланди. Унинг дисплейи 13,3 дюм. Қурилма 8 мегапикселли камерага эга бўлиб, у Android 4.4 KitKat ва Windows 8 мобиль қурилмалари ёрдамида ишлаши мумкин. Планшет проектор ёрдамида тасвирни 50 дюмгача кенгайтириб бериш имкониятига эга. Ушбу қурилма ўта юпқа шаклда ишлаб чиқарилган бўлиб, кичик сиғимли батарейка ёрдамида тўхтовсиз 15 соат ишлаши мумкин. Бу эса фойдаланувчи учун қулайлик яратади.

Гулноз ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  ТАНБЕҲ МЕЪЁРИДА ИЖОБИЙ САМАРА БЕРАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: