Жамғарма фаолиятидан (2013-34)

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Бувайда туманидаги “Чиркай” қишлоқ врачлик пунктида ОИТС касаллигини олдини олиш ва одам савдоси мавзуларида савол-жавоб кечаси ўтказилди. Шунингдек, тумандаги 30-сонли мактабгача таълим муассасасида жами 23 нафар тарбияланувчилар ўртасида репродуктив саломатлик мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Қашқадарё вилояти жам­ғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қарши шаҳридаги ҳарбий қисм­да ҳарбий хизматчилар оилаларида маънавий соғлом муҳитни шакллантириш, фарзанд тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида «Соғлом она – соғлом бола» шиори остида тиббий-ижтимоий кўрик ўтказилди.

Навоий вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Конимех тумани “Саржал” қишлоқ врачлик пункти ҳудудида яшовчи 95 нафар фуқаро ўртасида «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш», «Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш», «Мажбурий таълим билан қамраб олиш», «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» мавзуларида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Гурлан ва Қўшкўпир туманларининг 4 та маҳалласи (Эшимжирён, Вазир, Иттифоқ, Оқдарбанд)да «Оилада тиббий маданиятни шакллантириш», «Оилавий ҳаётга тайёрмисиз?», «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш – давлат эътиборида», «Ўз вақтида турмуш қуриш – оила мустаҳкамлиги пойдевори» мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Тадбирда 357 нафар иштирокчи қатнашди.

Сурхондарё вилояти жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Узун ва Жарқўрғон туманларидаги ҳарбий қисм оилалари ва Қизириқ тумани маҳалласидаги 171 нафар фуқаро ўртасида юқумли, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилиб, ўқув муассасалари, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг 15 нафари скрининг текширувидан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

«Соғлом авлод учун» жам­ғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Sport tanni toblaydi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: