Ўзбекистон мўъжизалари – ўқувчилар нигоҳида

Республика Болалар кутубхонасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон мўъжизалари” ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш масаласи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ижодий лойиҳалар, кўрик-танловлар ҳам ана шу мақсадга хизмат қилаётир. Мазкур вазирлик ва «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон мўъжизалари” республика кўрик-танловида умумтаълим мактабларининг беш минг нафарга яқин ўқувчиси иншо, фотоальбом, видеолавҳа ва расм йўналиши бўйича иштирок этди.

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Жавоҳир Тўхтасинов иншо йўналишида биринчи ўринни олди. Жиззах вилояти Зомин туманидаги 41-мактаб ўқувчиси Дилдора Алибоева фотоальбом ва видеолавҳа йўналиши бўйича, Хоразм вилояти Хива туманидаги 7-мактаб ўқувчиси Насиба Руминова расм йўналиши бўйича ғолиб чиқди.

ЎзА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон – истеъдодлар макони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: