Ягона ва муқаддас Ватан мадҳи

Ўзбекистон давлат консерваториясида истиқлол айёми арафасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар уюшмалари, Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида ташкил этилган танловнинг финал босқичига бағишланган тадбирга мусиқашунослар, бастакорлар, хонандалар, санъат ихлосмандлари, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан 2009 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу кўрик-танлов Ватанга садоқат, унинг такдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, уларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Бу йилги кўрик-танловда жами бўлиб, 53 минг 688 нафар ижодкор, 432 та профессионал ва ҳаваскор жамоалар иштирок этди. Айни пайтда ушбу танлов бастакор, шоир ва хонандалар ўртасидаги ижодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, янги истеъдодларнинг кашф этилиши, жаннатмакон диёримизни тараннум этувчи юксак бадиий савия­даги қўшиқларнинг оммалашувидек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Санъат байрамининг якуний босқичида 19 нафар хонанда ва 5 та мусиқий жамоа ўз қўшиқларини мухлислар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этди.

М.ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: