Францияда Халқаро Эпизоотик Бюро ассамблеясининг 86-сессияси бошланди

Париж шаҳрида Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (Халқаро Эпизоотик Бюро ассамблеяси)нинг 86-сессиясида 181 мамлакатдан 800 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Бош сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитаси раиси Б. Норқобилов сўзга чиқиб, юртимиздаги ўзгаришлар, жумладан, ветеринария соҳасидаги туб ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва натижалар ҳамда Халқаро Эпизоотик Бюро билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошлагани ҳақида маъруза қилди.

Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг жорий йилда ўтказилган сессиясида ҳайвонлар касалликлари соҳасида янги халқаро стандартлар қабул қилиниши, хусусан, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш, улардан одамларга юқадиган касалликларни бартараф этиш, жониворларнинг назорати ҳамда жонзотларни муҳофаза қилиш, халқаро савдо-сотиқда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалалар кўриб чиқилиши белгиланган.

Халқаро Эпизоотик Бюро ассамблеясининг 86-бош сессияси 25 майга қадар давом этади.

Яна ўқинг:  “Китоб олами” – маънавият маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: