Абитуриентлар Олий таълим муассасаларимизга рекорд даражада ҳужжат топширди
Олий таълим вазирлигидан прогноз қилинганидай бу рақам 720 мингдан ошди ва 729 минг 947 кишини ташкил қилди. Республика бўйлаб танлов ўртача бир ўринга 10,96 кишини ташкил қилади. Бу йилги квота ҳам оширилган. Агар ўтган йили квота 57 907 ўринни ташкил қилган бўлса, бу йил 66 316 кишини ташкил қилди, шундан – 18194 давлат грантлари, 48122 эса тўлов-шартнома асосида. Оширилган ставка бўйича ҳам абитуриентларни қабул қилиш кўзда тутилган.
Ўтган йили Ўзбекистон олий таълим даргоҳларига 663,2 мингта абитуриент ҳужжат топширган (2015 йилда 605,8 мингта). Шу тарзда бир ўрин учун 11 нафар абитуриент кураш олиб борган.
Кириш имтиҳонлари 1 август куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикасида 77 олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 70 давлат ва 7 таси хорижийдир.