XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/38)
- Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Корея Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
- Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Амалий математика ва информацион технологияларнинг долзарб муаммолари – Ал-Хоразмий – 2014” IV халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.
- Пойтахтимиздаги Республика Олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида ўтказилган хотин-қизлар ўртасидаги “Tashkent Open – 2014” халқаро турнири якунланди.
- Фарғона вилояти Бувайда туманида “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
- Андижон вилояти Асака шаҳар маданият ва истироҳат боғи қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.