Ижодга ундаётган улуғ қадрият

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан бу ерга депутатлар, турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари, санъат ва маданият намояндалари, шоир ва ёзувчилар таклиф этилди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори О.Юнусов, Ўзбекистон Журна­лист­лари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саййид, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси ­А.Жўрабоев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида ижодкорларнинг эркин ва самарали меҳнат қилиши, ўз қобилияти ва иқтидорини тўла намоён этиши учун улкан имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлади.

Истиқлол йилларида Ватанимиз эришган юксак марралар, аср­ларга татигулик ютуқларда ижод аҳлининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Зеро, ижодкорлар бугунги маънавий-маърифий ислоҳотларда ҳамюртларимиз қалбига етиб борувчи, уларнинг тафаккурини юксалтирувчи, ижтимоий фаоллигини оширувчи юксак бадиий-ғоявий асарлари билан фаол иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 12 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика кўрик-танловини юксак савияда ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекис­тон Журналистлари ижодий уюшмаси, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Бадиий академия, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган танлов «Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этди. Ижодий танловдан кўзланган асосий мақсад «Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун» деган олижаноб даъват истиқлол йилларида эришган барча ютуқларимизнинг ҳаётбахш манбаи бўлиб келаётганига алоҳида эътибор қаратиш, ўтган йиллар мобайнида эришилган улкан марраларнинг мазмун-моҳиятини адабий, тасвирий санъат, фотография, кино асарлари, оммавий ахборот воситалари орқали кенгроқ очиб беришдан иборатдир.

Танловнинг мамлакат босқичига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 321 нафар ижодкордан истиқлолимизнинг қадр-қиммати, бугунги тинч ва осуда ҳаётимиз, барча жабҳаларда эришаётган улкан ютуқларимизнинг аҳамияти ёрқин ва таъсирчан бадиий воситалар, ҳаётий мисоллар ёрдамида очиб берилган 3200 га яқин ижодий иш тушди. Ҳайъат қарорига асосан 26 нафар иштирокчининг иши энг яхши деб топилди.

Яна ўқинг:  Куёв ҳам ўғил ҳисобланадими?

– Аждодларимиз асрлар мобайнида орзиқиб кутган, биздек бахтиёр авлодга насиб этган мустақиллик, унинг бебаҳо неъматлари, улкан имкониятлари ижод аҳли учун бебаҳо илҳом манбаидир, – дейди «Маърифат» газетаси мухбири Н.Мамбетирзаева. – Президентимиз раҳнамолигида халқимиз эришган барча ютуқлар замиридаги асосий омилларнинг мазмун-моҳиятини кенг очиб бериш, аҳамиятини барчага атрофлича тушунтириш – ижод аҳлининг асосий вазифаси. Бу каби танловлар ана шундай эзгу мақсад йўлида ижодкорлар меҳнатини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Мукофотланганлар мамлакатимизда ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, самарали меҳнат қилиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш борасида кўрсатаётган юксак эътибори учун Президентимиз Ислом Каримовга миннатдорлик билдирдилар.

Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Н.УСМОНОВА,

ЎзА мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: