Жамғарма фаолиятидан (2012/39)

Тошкент вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Бекобод шаҳар Технология ва қурилиш касб-ҳунар коллежлари ҳамда “Қарақули” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 4-бўлим теримчилари тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларга касаллик турига қараб дори-дармон воситалари тарқатилди.

Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Сирдарё тумани Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман Халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида Сирдарё тумани 71-сонли Махсус мактаб интернатида вояга етмаган ўсмир қизлар учун “Оила – муқаддас даргоҳ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Наманган вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Чодак” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли “Шайхон”, “Бучиён” ҳамда “Майдон” маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўрик ўтказиб, 1695 нафар аҳолига турли хил мавзуда маърузалар ўқилди. Иштирокчиларга мавзуга оид тарқатма материаллар берилди.

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Ёзёвон тумани ва Марғилон шаҳарларида яшовчи бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига эшитиш мосламаси ва ногиронлик аравачалари топширилди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар 81-сон “Қалдирғоч” номли мактабгача таълим муассасасида “Баркамол авлод ғунчалари” мавзусида байрам тадбири ўтказилиб, жами 59 нафар кам таъминланган оилаларга дори-дармонлар, гигиеник воситалар ва оёқ кийимлар тарқатилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  100 ЙИЛЛИККА МУНОСИБ ТУҲФА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: