ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Куз фаслида уй бекаларининг ишлари янада кўпаяди, яъни қиш фасли учун консервалар тайёрлаш мавсуми бошланади. Биз уй бекалари учун помидор тузлашнинг кубанча усулини тавсия қиламиз.

КУБАНЧА ПОМИДОР ТУЗЛАШ

Керакли масалиқлар:

8 кг хом помидор, 3-4 боғлам кўк шивит, 3-4 бош саримсоқпиёз, 0,5 дона қалампир.

Тузли сув тайёрлаш: 1 литр сувга 2 ош қошиқ туз солинади.

Шивит билан саримсоқпиёзни майдалаб аралаштиринг. Помидорни қайноқ сувда димлаб олгач, суви селигандан кейин юқори қисмини иккига бўлмасдан қопқоқча шаклида эҳтиёткорлик билан кесинг. Сўнгра помидор орасига саримсоқ ва шивит аралашмасини жойлаб сирли идишга зич қилиб тахлаб чиқинг. Устига майда тўғралган саримсоқпиёз, шивит ҳамда таъбга қараб қалампир солинг. Қайнаб турган тузли сувни помидор ботгунча бир чеккасидан қуйинг. Кейин хона ҳароратида 3-4 соатга қолдиринг. Шундан сўнг сувини бошқа идишга сузиб олиб яна қайнатинг. Помидорларни 1 литрлик банкаларга тахлаб устидан яна қайнаб турган тузли сувни қуйинг ва қопқоғини зич қилиб ёпинг.

КАМ ТУЗЛИ БОДРИНГ

Керакли масалиқлар:

10-12см. катталикдаги бодринг 1-4 кг, 4-5 дона қарағат ёки олча барги, 3 боғлам шивит, 4 бўлак хрен япроғи, 4 бўлак саримсоқ пиёз, 3та лавр япроғи, 5 дона- қора мурч (япроғи).

Тузли сув тайёрлаш: 1 литр сувга 2 ош қошиқ туз солинади.

Тайёрлаш: бодрингларни банкалар ичига кўкатлар ва керакли маҳсулотлар билан биргаликда зич ҳолатда жойлаштиринг. Устига тузли совуқ сув қуйинг. Устига ҳаво ўтиб турадиган мато, масалан докани 2-3 қават қилиб ёпиб хона ҳароратида 2-3 кун сақлаш керак. Сўнгра матони олиб устига қопқоғини ёпган ҳолатда 15-20 дақиқа буғлаб шиша идишни ёпинг.

Меҳрибону тайёрлади.

Яна ўқинг:  Миржалол Қосимов: “ЙЎЛЛАНМА УЧУН КУРАШНИ ДАВОМ ЭТТИРАМИЗ”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: