Аҳоли саломатлиги муҳофазада
Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ишлари намунали йўлга қўйилган.
Шифо масканининг функционал диагностика, гастроэнтерология, пульмонология, ревматология, урология, аллергология, кардиология каби барча бўлимлари замонавий тарзда жиҳозланган.
Физиотерапия бўлимида 7 малакали шифокор ва 21 ҳамшира физиотерапевтик муолажалар, лазеротерапия, даволаш машқлари ва тренажёр воситалари ёрдамида беморлар саломатлигини мустаҳкамламоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ,
ЎзА