Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ. Ислом Каримов мамлакатимизни жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган, мустақил ва мустаҳкам давлатга айлантирди.

Қарши шаҳри марказида Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ислом Каримов Қашқадарё вилоятининг иқтисодиётини кўтариш, одамларни рози қилиш йўлида тиним билмай меҳнат қилди. Вилоят аҳли, ёши улуғлар у кишининг меҳнасеварлиги, эзгу ташаббуслари ва беминнат ёрдамларини ҳамон унутишмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Биринчи Президентимиз рафиқаси Татьяна Каримова Ислом Каримов ҳайкалини очди. Буюк Юртбошимиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Шу куни Ислом Каримов ҳайкали пойи гулларга бурканди.

Кенг жамоатчилик вакиллари Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  ЛОЙИҲАЛАР АМАЛДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: