САЙЛОВ ЖАРАЁНИ ХАБАРЛАРИ

29 март – Ўзбекистон республикаси президентлигига сайлов куни

Тошкентда Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг раислари ва аъзолари, шунингдек, ҳудудий матбуот марказлари раҳбарлари учун ташкил этилган семинар-тренинг бошланди.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази фаолияти билан ҳам танишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясида журналистлар учун брифинг ўтказилди. Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 867 сайлов участкаси, ушбу сиёсий жараённи ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округида ҳам сайловни юқори савияда ташкил этиш учун барча шароит яратилмоқда. Округ сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва округ сайлов комиссияси аъзолари фаолият кўрсатиши ҳамда матбуот хизмати учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, улар зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Яна ўқинг:  ТЕННИСЧИЛАР МУСОБАҚАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: