Самарқандда Ислом Каримов мақбара мажмуаси очилди

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Буюк давлат ва жамоат арбоби туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида 30 январь куни Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимиз жамоатчилиги вакиллари, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган фаоллар, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигимиз асосчиси, буюк сиёсатчи ва оқил ислоҳотчи Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Меҳнат фахрийси Тўлқин Аҳмаджонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Хосият Бобомуродова, Самарқанд шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олимжон Ғафуров, Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ушбу мажмуа давлатимиз ва халқимизнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми сифатида қутлуғ зиёратгоҳ бўлишини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.

Маросимдан сўнг давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида ташкил этилган эҳсон ошида иштирок этди.

Шу куни Ислом Каримов мақбара мажмуасига Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган фаоллар, кенг жамоатчилик, турли идора ва ташкилотлар вакиллари, Самарқанд вилояти аҳолиси томонидан гуллар қўйилди. Биринчи Президентимизнинг порлоқ хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Яна ўқинг:  Оилавий корхонада ҳамманинг ўз вазифаси бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: