ЎЛЧАШНИНГ АНИҚЛИГИ ЯНАДА ОШАДИ

Ўзбекистон миллий метрология институтида етакчи хорижий давлатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, маҳсулот сифатига бевосита ўз таъсири кўрсатувчи омил ҳисобланадиган ўлчашларнинг аниқлигини янада ошириш мақсадида ўлчаш воситаларини калибрлаш доирасини кенгайтиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналиш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида метрология хизматларини ташкил этиш юзасидан тизимли ишлар олиб бориляпти.


Давлат бюджетидан илк бор 2018-2023 йилларга мўлжалланган дастурга асосан 21 дона эталонларни харид қилиш учун 5,8 млн. доллар ажратилиб,
2023 йилга қадар миллий эталонлар базасини 33 дона эталонга етказиш режалаштирилди. 2020 йилда миллий эталонлар базаси 21 тага етказилиши билан 27 та халқаро методлар жорий қилинди ва 9 та лабораториялар ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ аккредитация қилинди. Натижада йилига 400 минг доллар иқтисод қилинишига эришилади.

Шунингдек, 2021 йилда эталонлар базасини 24 тага етказиш ҳамда 16 та ҳудудий филиалларда калибрлаш хизматини жорий қилиш орқали йилига
700 минг доллар иқтисод қилиниши ва калибрлаш ишларининг қиёслаш ишларига нисбатини 37 фоизга етказиш режалаштирилган.
2019 йилдан бошлаб Ҳалқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) ёрдамида амалга оширилаётган қиймати 617,3 минг доллар бўлган “Ионлаштирувчи ва рентген нурланиш соҳасидаги иккиламчи эталонлар махсус дозиметрик лабораторияси”ни яратиш бўйича техник-кўмак лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон метрология институтида ўтказилган тадбирда амалга оширилаётган шу каби ишлар ҳақида маълумот берилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Марям Аҳмедова

Яна ўқинг:  Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ва ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: