Миннатдорлик мактуби

Бувайда тумани Янгиқўрғон шаҳарчасидаги хусусий шифохоналардан бирида даволандим. У ерда ташкил этилган қулайликлардан жуда мамнун бўлдим. Шифокорларнинг ширинсўзлиги, касбига садоқатидан дардим ариди. Соғайдим.

Газетангиз орқали мен муассасанинг барча ходимларига миннатдорлик изҳор қиламан. Айниқса, менга ташхис қўйган ва даволаган шифокор-кардиолог Алимжон ва ҳамшира Мастура Алиевага алоҳида ташаккур айтаман. Мастурахонга атаб бир шингил шеър қораладим. Уни бир мухлиснинг, шеърият шайдосининг кўнгил кечинмалари деб қабул қилгайсиз.

 

Шифокор Мастурага

 

Ўзи содиқ ҳамдам,

Сўзи дардга малҳам,

Кўзи кулар ҳар дам,

Бундайи бўлар кам,

Ширин сўз Мастура.

 

Қўли бирам чаққон,

Кўпга бирдай ёққан,

Толеъ кулиб боққан,

Дуодан дур таққан,

Шодмон қиз Мастура.

 

Толмай сеҳрли қўллар,

Ишлаб узоқ йиллар,

Шифо топсин диллар,

Раҳмат десин эллар,

Дармон қиз Мастура.

 

Ғанижон ЭРМАТОВ,

меҳнат фахрийси,

Бувайда тумани

Яна ўқинг:  Бутунжаҳон олимпиадаси якунига етди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: