Ватанпарварлик – олий фазилат

Бугунги кунда мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигига тахдид солиши мумкин бўлган барча хатарлардан, турли фитналардан ўз вақтида огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир юртдошларимиз қалбида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш муҳим ахамиятга эга.

Ватанпарварлик бу – юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, жамиятимиздаги бунёдкорлик муҳити, биз барпо этаётган фаровон ва осуда ҳаётни асраш, қолаверса, танлаган йўлимиздан қайтаришга уринаётган, одамлар юрагига ваҳима ва қўрқув солиш ҳисобидан уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини йўқотиш, бир-бирига қарши қўйишга интилаётган ғанимларга қарши кураш демак.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ватанпарварлик тарбияси ва тарғиботига катта эътибор берилмоқда. Ҳарбий академик лицейларга “Темурбеклар мактаби” номининг берилиши ҳам бу борада амалга оширилган эзгу ишлардан бири бўлди.

Аждодларимизнинг юрт равнақи, тинчлиги йўлидаги хайрли саъй-ҳаракатлари, киндик қони тўкилган тупроғининг ҳар бир қарич ерини сақлаб қолиш учун олиб борган кураш ва йўқотишлари, мустақилликка эришгунга қадар босиб ўтган энг машаққатли йўлнинг асл моҳиятини англаш ва шу тариқа ўтмиш тарихини ўрганиш ёш авлод учун ҳарбий ватанпарварлик тушунчасини чуқур англаб етишларида асосий омиллардан ҳисобланади.

Ҳар бир халқ ўз тарихини кўз қорачиғидек асраб-авайлайди. Юрт озодлиги учун қурбон бўлган миллий қаҳрамонлар жасорати, миллат равнақи учун жонбозлик кўрсатган илм ва фан соҳибларининг фаолияти эса ҳар бир авлод учун йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади. Зеро, тарихидан бехабар халқ – мазлум халқ, тарихи ёлғон билан ёзилган халқ – маҳкум халқ, тарихини асраган ва билган халқ – тенглар ичида тенг халқдир.

Хулоса сифатида шуни айтиш  мумкинки, бугунги кунда келажагимиз ворислари бўлган ёш авлодни она юртга муҳаббат, эртанги кунга ишонч руҳида тарбиялаш  олдимиздаги муҳим вазифа ҳисобланади. Буни амалга ошириш эса барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Нодира РАСУЛОВА,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти доценти

Яна ўқинг:  Либосларида акс этган миллий анъаналар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: