Саратон касаллиги иқлимга боғлиқми?

Кипр университети тадқиқотчилари саратон касаллигининг ривожланиш хавфи иқлимга боғлиқлиги ҳақида ғаройиб хулосани эълон қилдилар.

Уларнинг фикрича, совуқ иқлим шароитида яшовчи халқларда саратон касаллигига учраш хавфи юқори экан.

Олимлар мисол тариқасида Скандинавия мамлакатлари статистикасини келтирмоқда. Экспертлар ушбу мамлакатларни Ҳиндистон ва Таиланд билан қиёслаганда саратонга чалиниш хавфи 2-3 марта юқорилигини аниқладилар. Буни мутахассислар генетик ўзгаришлар билан изоҳламоқда. Совуқ ҳавода тана ҳужайрасини нобуд бўлишга йўл қўймайдиган ёки уни қайта тиклаш билан боғлиқ генетик мутация кўкрак ва ичак ўсмаси, лейкоз (оққон)нинг келиб чиқиш хавфини кучайтиради. Яъни, организмни совуқ иқлимга мослашишига жавобгар генлар хавфли ўсмаларни пайдо бўлишига туртки бўлади.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунгача олимлар шимолий ўлкаларда саратон касаллигини кўп учрашини D витаминининг етишмасиги билан боғлар эди.

Яна ўқинг:  Отам эрур қуёшим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: