Отам эрур қуёшим
Ота-онам
Онажоним – офтобим –
Меҳри бир дарё.
Онажоним – посбоним –
Сўзи бир дунё.
Онамнинг кўзларидан
Нур ёзғилар ҳамиша.
Отамнинг сўзларидан
Шаҳд билинар ҳамиша.
Агар дунё айланиб,
Бўлса чархпалак.
Ота-онам олдида
Шу ҳам бир кўлмак.
Отам эрур қуёшим.
Онам менинг ойимдир
Икковлари ёнимда
Менинг улкан бахтимдир.
Ватан
Ватан не деб сўрашса,
Шундай жавоб берардим.
Ота-онам, оиламни –
Ватан деб таърифлардим.
Мактабим, юрган йўлим –
Пахтазорим-чаманим.
Тандир, ўчоқ борини –
Ватан деб ардоқлардим.
Кимки ватан не деса,
Шундай деган бўлардим.
Ўзбекнинг чўл-биёбонин
Ватаним деб суярдим.
Яна ким ватан деса,
Ардоқласа қадрин билса,
Ўз Ватани бор ҳамманинг
Қадрин билинг Ватаннинг.
Маъбуда НАМОЗОВА,
пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги
17-ДИУМ ўқувчиси