Ҳам ҳордиқ – ҳам соғлиқ

Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани ва шаҳар Наркология диспансери ҳамкорлигида 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан «Гулбаҳор» номли болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида «Фарзандларимиз соғ­лом турмуш тарзини танлайдилар» номли кўп йиллар давомида анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган маданий-маърифий спорт тадбири ўтказилди.

Мазкур оромгоҳнинг иккинчи босқичида жами 200 нафар Қорақалпоғистон Республикасининг туманларидан келган болалар ҳордиқ чиқараётган бўлиб, бугунги тадбирда оромгоҳдаги – 6 та гуруҳ отрядлар ўртасида расмлар кўрик-танлови, асфальтга расм чизиш, саҳна кўринишлари ва «Қувноқ стартлар» спорт ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди. Тадбирни оромгоҳ раҳбари Олия Пармонқулова кириш сўзи билан очиб, ташкилотчилар билан таништирди. Тошкент шаҳар таянч маскани раҳбари М.Маҳкамбоева «Шахсий гигиена» ҳақида ва шаҳар Наркология диспансери шифокор – наркологи Нодира Абдалиева «Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва ОИТС касалликлари» ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, ўсмирларнинг саволларига мутахассислар тўлиқ жавоб беришди. Мавзуга доир савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Тадбирда жамғарма таянч маскани томонидан 140 дона буклетлар тарқатилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад болаларда гиёхвандликнинг аянчли асоратлари ҳақида тўғри тушунча ҳосил қилиш ҳамда уларнинг ўз фикр ва дунёқарашларини расмлар ва саҳна кўринишлари орқали баён этишларига кенг имкон яратишдир.

Айниқса, болаларни спорт билан ошно қилишда ўтказилаётган, ана шундай мусобақаларнинг ўрни салмоқли бўлмоқда. Зеро, спорт-саломатлик гарови. Биз эса соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз.

Барча турдаги кўрик-танловларнинг қатнашчилари ва ғолиблари «Соғлом авлод учун» жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маърифат ТОЛИПОВА,

«Соғлом авлод» мухбири

Яна ўқинг:  Гипертония ва унинг асоратлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: