Ёнғин хавфсизлигига барчамиз масъулмиз

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари корхона ва ташкилотларда, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этаётир.

Фарғона вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёнғинлар кўпинча одамлар саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солади, уларга катта моддий зарар етказади. Шу боис, бу офатга қарши ҳимоя чораларини кўриш нафақат давлат, балки ҳар бир фуқаронинг вазифасидир. Олиб борилаётган чора-тадбирлар, жумладан, ёнғинлар профилактикаси тадбирлари бундай бахтсиз ҳодисаларга қарши ишончли қалқон бўлмоқда. Бинобарин, ёнғинни ўчиришдан кўра, унинг олдини олган афзал.

Тадбирларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида одамлар гавжум жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда уларнинг раҳбарлари билан ўқув машғулотлари ташкиллаштирилмоқда. Аниқланган камчиликлар эса ўз ўрнида бартараф этилмоқда.

Алижон БЕРДАЛИЕВ,

Фарғона вилояти ИИБ ЁХБ ХТБ бошлиғи, подполковник,

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

ИИВ ЁХИ ўқитувчиси, катта лейтенант

Яна ўқинг:  Табиий кўллар ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилишга эътибор кучайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: