Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги

Чирчиқ олимпия захиралари коллежида ёшлар ўртасида кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ёшларимиз халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётгани таъкидланди. Бу ютуқлар салмоғининг ортишида ўзбек кикбоксинг мактаби вакилларининг ҳам муносиб ўрни бор.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 900 дан зиёд спортчи ғолиблик учун куч синашди. Мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга сабаб бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: