Ўсмирларимиз муваффақияти

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 5 нафар шахматчимиз – Осиё чемпиони Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори Саидакбар Сайдалиев, Ситора Сапарова ҳамда Далер Воҳидов ҳимоя қиляпти.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дастлабки икки учрашувда Жанубий Африка Республикаси ҳамда Аргентина терма жамоаларини мос равишда 4: 0,2, 5: 1,5 ҳисобларида мағлуб этишганди. Кеча оқшом эса улар эронлик шахматчилар билан 2: 2 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекишди. Таққослаш учун айтиш жоизки, Эрон рейтингда иккинчи, бизнинг терма жамоамиз эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Ёқуббоев ва Далер Воҳидов кучли рақибларидан устун келишди. Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев эса мағлубият аламини тотиб кўришди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШДА ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: