Нонуштага шарбат ичиш мумкинми?
Шарбатларда биологик фаол моддалар ҳамда кўпгина витаминлар мавжуд бўлиб, уни наҳорда организм яхши қабул қилаолмайди, дейди шифокор диетологлар.
Уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш эса организмда оксидлаш жараёнини шиддат билан ошириб юборади. Саратон билан оғриган беморларда онкологик жараёнлар тезлашади. Ични тозаловчи шарбатларни саҳарда ичиб бўлмайди. Уларни нонуштадан сўнг бир соат ўтиб истеъмол қилиш зарур. Шундагина бу шарбатларнинг самараси ижобий бўлади.
Васила ПЎЛАТОВА тайёрлади.