Оширма хамирли кўк сомса

Зарур масаллиқлар: 500 гр. исмалоқ, 1 боғ шивит, 1 боғ кўк-пиёз, 2 боғ матор (мадор)кўкати, 5-6 дона қайнатилган тухум, 150 гр. сариёғ ва таъбга кўра туз ва мурч.

Хамир учун: 1 кг ун, 1 дона тухум, 1 ош қошиқ туз, 3 ошқошиқ ўсимлик ёғи, хамиртуруш.

Тайёрланиши: ошириш учун хамир қорилиб, 45 дақиқа тиндирилади. Кейин ҳамма кўкатлар майда, тухум эса тўртбурчак шаклда тўғралиб, устидан сариёғ, туз ва мурч солиб, аралаштирилади. Шундан сўнг тайёр хамир кичик-кичик шаклда ёйилади ва ичига масаллиқ солиб, сомса тугилади. Устига эса тухум сариғи суртилади. Қиздирилган газ печида 180 даража ҳароратда 20-25 дақиқа давомида пиширилади.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Шўхликнинг оқибати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: