Хурмонинг 10 та фойдали хусусияти

Хурмо ширинлик ўрнини боса оладиган мазали мева бўлиши билан бирга соғлиқ учун ҳам фойдалари талайгина.

  1. Хурмо жуда тўйимли маҳсулот. Унинг таркибидаги нутриентлар, витамин ва минераллар узоқ вақт давомида қоринни тўқ тутади.
  2. Хурмо таркибида глюкоза кўп бўлиб, у мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади ва диққатни жамлашга ёрдам беради.
  3. Қуритилган хурмо таркибида организмни оксидланишга қарши ҳимоя билан таъминлайдиган полифенол моддаси ва С, Е витаминлари бор.
  4. Хурмонинг фойдали жиҳатлари кўп бўлишига қарамасдан, қандли диабет касаллигидан азият чекувчи инсонларга бу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас.
  5. Хурмо юракни мустаҳкамлайдиган мева. У гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) касаллигига йўлиққан инсонларга ҳам тавсия этилади. Мунтазам равишда хурмо истеъмол қилиш қон босимини меъёрда сақлашга ёрдам беради.
  6. Хурмо шамоллаш ва инфексияга қарши курашда ҳам самарали восита. Бу мева балғамни тозалаш ва йўтални қолдириш чусусиятига эга.
  7. Бир нечтагина хурмо ейиш организмни суткасига 27 фоиз калий, 15 фоиз магний ва 12 фоиз Б витамини билан таъминлайди. Стресс ёки сурункали чарчаш ҳолатларига йўлиққан кишиларга бу мева, айниқса катта ёрдам беради.
  8. Хурмо қувватни оширувчи ва тетиклаштирувчи мева бўлгани учун, оғир касаллик ёки оператсиядан сўнг организмнинг тез тикланишига яхши таъсир кўрсатади.
  9. Хурмо организмдан ортиқча сувни чиқариб ташлаш ҳусусиятига эга. Шунинг учун у буйрак касалликларидан азият чекувчиларга тавсия қилинади.
  10. Битта хурмони бир стакан сут билан бирга истеъмол қилиш организмни керакли аминокислоталар билан таъминлай олади.

 

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Salomatlik formulasi (2013-33)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: