“Қордаги олча” торти

Маҳсулотлар: 800 гр. сметана, 200 гр. сариёғ, 3 стакан ун, 600 гр. олча, 120 гр. шакар кукуни, таъбга кўра ванилин, 1 чой қошиқ сода, таъбга кўра шакар, 0,5 чой қошиқ олма сиркаси, 50 гр. кокос қириндиси.

Тайёрланиши: хона ҳароратида турган сариёғ, сметана билан аралаштирилади Аралашмага секин-аста ун ва истеъмол содаси қўшилади. Юмшоқ бўлиб тайёрланган хамирга целлофан пакет ёпилиб 2 соат совутгичда қолдирилади. Бу вақтда олчали асосни тайёрлаб қўямиз. Музлатилган олча ёки олча мураббосини олса ҳам бўлаверади. Мевани бироз эзиб олган маъқул.

Музлатгичда турган хамирни олиб 16 бўлакка бўламиз. Ҳар бир бўлак ўқлов билан ёйилиб ўртасига олча қўйилади ва шакар сепилади. Ва яна учта ёйилган хамир шу йўсинда устма-уст қўйилиб, орасига олча ва шакар солиниб четлари чимдиб чиқилади.

Печга солиш учун 1-корж айлана пишириқ шаклига жойланади. Қолган 12 бўлак хамирдан ҳам шу йўсинда 4 та корж тайёрланади. Уларнинг ҳар бири 20 дақиқадан 200 даражали ҳароратда пишириб олинади. Пишиб чиққан коржлар совутишга қўйилади. Бу орада шакар кукуни сметана билан аралаштирилиб крем тайёрланади. Совуган коржларга крем сурилади, улар устма-уст таҳланади ва камида ярим соатга совитгичга қўйилади.

Дастурхонга тортишдан олдин торт кокос қириндиси билан безатилади.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  ТЕЗ, ҚУЛАЙ ВА ЗАРАРЛИ!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: