Илон-робот
Стенфорд университети инженерлари илонга ўхшаш механизм яратдилар. У тўсиқлардан илонга ўхшаб сирпаниб ошиб ўтиши, тешик ва ёриқларга кириши ҳамда юк ташиши мумкин.
Илон-робот юмшоқ пластикдан ясалган бўлиб, у бўйини 72 метргача чўза олади. Ҳаракатланиши олд қисмининг ҳисобига амалга ошади ва у илонни эслатади.
Шунингдек, бу робот юқори маневрли механизм бўлиб, 35 км. соат тезликда ҳаракатланиши, 100 кг. юкни кўтариб юриши мумкин. Ички камераларнинг маълум кетма-кетликда жойлашувини таъминловчи махсус алгоритмлар ҳисобига робот ҳаттоки, жўмракни бураш қобилиятига ҳам эга. Ушбу қурилма агар янада пишиқроқ материалдан ишланса, ундан қутқарув хизматларида фойдаланиш мумкинлиги ҳақида мутахассислар фикр билдирмоқда.