Олимлар бошқариш мумкин бўлган киборг ниначини яратди

АҚШнинг Массачусетс штатида олимлар биринчи марта киборг ниначининг ҳаракатланувчи моделини намойиш қилди. “DragonflEye” қурилмаси Чарльз Старк Дрейпер лабораториясида ишлаб чиқилган бўлиб, ёруғлик ёрдамида бошқарилади.

Одатда ҳашаротларни бошқаришда уларнинг мускулларига уланадиган электродлардан фойдаланилади, аммо оғирликни камайтириш ва ҳақиқий парвозни аламга ошириш учун олимлар нейронларнинг генетик модификациясини қўллади. Ёруғликка таъсирчан оқсил ҳашаротнинг парвозини оптик сенсорлар ажратиб чиқарадиган импульслар орқали йўналтириш имконини беради. Ёруғлик ниначининг орқасига жойлаштирилган қуёш батареясига қаратилади.

Тадқиқотчилар қурилма эргономикасини ва функционалини ишлаб чиқишда давом этмоқда. Келажакда улар киборг ҳашаротлар парвозини тўлиқ бошқаришга умид қилмоқда. Улар жосусликдан тортиб, ўсимликларни чанглантиришгача бўлган турли вазифаларни бажара олади.

Манба:daryo.uz

Яна ўқинг:  Полвонларимизнинг тўрт медали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: