Бодринг ва гўштли салат

Зарур масаллиқлар: 100 гр. қайнатиб пиширилган мол гўшти, 500 гр. қайнатилган картошка, 2 ош қошиқ консерваланган кўк нўхат, 2 дона бодринг, 2 дона қайнатилган тухум, 1 дона лимон, бир неча дона зайтун меваси, майонез, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: картошка, гўшт, бодринг ва тухум тўртбурчак шаклда тўғралиб, тоғорачага солинади. Устидан туз, мурч сепилиб, лимон шарбати сиқилади. Кейин майонез қўшиб, аралаштирилади. Тайёр бўлган салат зайтун ва кўк нўхат билан безатилади. Совутгичга бир соат қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Келажак давомчилари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: