БУХОРОДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

Бухоро шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими томонидан “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” фестивали ўтказилди.

“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш, ёшлар қалбида миллий анъаналаримиз, қадрият ва урф-одатларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат каби олийжаноб тўйғуларни шакллантириш орқали “оммавий маданият” таҳдидидан асраш мақсадида ташкил этилган фестивалда вилоятнинг барча олий ва ўрта-махсус ўқув юртларидан саккиз мингдан зиёд ўқувчи ва талаба ёшлар қатнашди.

Фестиваль доирасида бўлиб ўтган миллий ўйинлар спорт мусобақаси, расмлар танлови ҳамда варраклар сайлида ёшлар ўз иқтидори ва маҳоратини намоён этди. Шунингдек, миллий таомлар кўргазмалари ташкил этилди.

Наврўз шодиёнасига бағишланган бу каби маънавий-маданий тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

ЎзА

Яна ўқинг:  БАҲОР КЕЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: