Реклама

Велосипедлар учун шахсий микрогараж

АҚШнинг “Alpen Storage” компанияси ходимлари велосипедлар учун “Alpen Bike Capsule” капсула-гараж ихтиро қилди.

Усув ўтказмайдиган, ультрабинафша нурларга бардошли махсус полиэтилендан тайёрланган бўлиб, шарсимон қопқоғи тепасидан орқага очилади. Капсуланинг оғирлиги 59 кг, ўлчами 2×1,3×0,8 метрга тенг. Ишончлилик учун унинг бетон ёки ёғочли юзага ўрнатиш тавсия этилади.

“Alpen Bike Capsulе”га барча турдаги велосипедлар аксессуарлари билан жо бўлади. Биргина рули 558 миллиметрли велосипедлар жойлаштирилаётганда унинг ғилдирагини озгина ёнга буриш талаб этилади.

Компания сайти орқали дастлабки буюртмалар қабул қилина бошлади. Ҳозирча ушбу микрогаражнинг баҳоси 899 АҚШ долларига тенг.

Микрогаражларнинг савдога чиқарилиши жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Хусусий МТМлар кўпаймоқда
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: