Ошхонада тандир?!

Уй шароитида пиширилиб нонушта дастурхонига тортилган иссиқ нончалик ёқимлироқ неъмат бўлмаса керак. Шундай эмасми?!

Голландиялик дизайнер Ниелес Датеманинг таъкидлашича, унинг яратган ихтироси кўпқаватли уйларда тандир қуриш муаммосини бартараф этишда ёрдам берар экан. Хамиртуруш учун идишча, унга ишлов беришга ёрдам берадиган махсус тегирмонча, маълум ингридиенталарни аралаштиришга мўлжалланган ёғоч коса, хамирни аралаштиришда ёғоч доска ва унча катта бўлмаган тандирчадан иборат мазкур ихтиро ошхонангиз интерьерига ўзига хос чирой бахш этиши, шубҳасиз.

Нон – бу ризқ-рўзимиз ҳисобланади. Шу боис пол устига ўрнашиб турадиган мазкур тандир ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаса керак.

Яна ўқинг:  Тиббиёт янгиликлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: