Ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар

  1. Коала айиғи кун давомида 20 соат ухлайди.
  2. Туркиянинг Истамбул шаҳрида уйсиз ҳайвонлар овқатланадиган автоматлар мавжуд.
  3. 8-август дунё бўйича мушуклар куни саналади.
  4. Олмахонлар ҳамиша ота-онасиз қолган ҳайвон болаларини асраб олади.
  5. Инсон миясидаги бурмалар сони делфиннинг бош миясига нисбатан 2 баробар кам.
  6. Итлар ўз эгаларини кўрганларида уларнинг миясида худди инсон ўз севган кишисини кўрганида юз берадиган ҳолат юзага келади.
  7. Бордер-колли итлари дунёдаги энг ақлли ит турига мансуб саналади.
  8. Мушуклар кундузи ўртача 13-14 соат ухлайди. Тунда эса томда айланиб юришни хуш кўради.
  9. Мушуклар 50 тача сўзни ёдда сақлаб қола олишади. Зарур пайтларда бу сўзларга қарши реакция билдиришади.
  10. 95 фоиз мушук эгалари улар билан суҳбатлашиш лозим деб ҳисоблашади.
  11. Чумолилар ҳеч қачон ухлашмайди.
  12. Австралиядаги қуёнлар сони, Хитой аҳолисидан ҳам кўп.
  13. Мушуклар ширин таъмни умуман сезмайди.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  “Чилонзорга...”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: