Қитъамиз ёшлари мусобақаси

Самарқанд эшкак эшиш каналида спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича ёшлар ўртасида ўн тўққизинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Яқинда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўн бешинчи Осиё чемпионатига мезбонлик қилган мазкур спорт мажмуасидаги бу галги беллашувларда 17 мамлакатдан бир юз элликка яқин ёш спортчилар ғолиблик учун баҳслашмоқда.

Тантанали очилиш маросимида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, сув спорти турларини оммалаштириш, спортчилар учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида давлатимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайт­да юртимиздаги ўн иккита ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби ҳамда ўндан зиёд олимпия захиралари коллежида эшкак эшиш бўйича иқтидорли спортчилар тайёрланмоқда. Табиий шарт-шароити ва имкониятлари билан дунёдаги саноқли спорт мажмуалари қаторида эътироф этиладиган Самарқанд эшкак эшиш канали 2009-2012 йилларда тўла реконструкция қилинди. Бу ерда нуфузли турнирларни ўтказиш учун халқаро стандартларга мос қулайликлар яратилди. Ана шундай замонавий спорт иншоотлари, спортчиларимизнинг Осиё ва жаҳон биринчиликларидаги муваффақиятли иштироки туфайли жорий йилнинг ўзида Самарқанд эшкак эшиш каналида иккинчи бор қитъа биринчилиги ташкил этилмоқда.

Мусобақада йигитлар ва қизлар 2000 метр масофада яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик қайиқларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқда. Чемпионатнинг дастлабки кунларида иштирокчилар саралаш ва ярим финал баҳс­ларини ўтказди. Уларнинг иштирокини Осиёнинг 17 мамлакатидан келган халқаро тоифадаги ҳакамлар кузатиб бормоқда.

ЎзА.

Яна ўқинг:  Водородда юрувчи поезд

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: