Ҳайвонлар ҳақида қизиқарли фактлар
- Коала айиғи кун давомида 20 соат ухлайди.
 - Туркиянинг Истамбул шаҳрида уйсиз ҳайвонлар овқатланадиган автоматлар мавжуд.
 - 8-август дунё бўйича мушуклар куни саналади.
 - Олмахонлар ҳамиша ота-онасиз қолган ҳайвон болаларини асраб олади.
 - Инсон миясидаги бурмалар сони делфиннинг бош миясига нисбатан 2 баробар кам.
 - Итлар ўз эгаларини кўрганларида уларнинг миясида худди инсон ўз севган кишисини кўрганида юз берадиган ҳолат юзага келади.
 - Бордер-колли итлари дунёдаги энг ақлли ит турига мансуб саналади.
 - Мушуклар кундузи ўртача 13-14 соат ухлайди. Тунда эса томда айланиб юришни хуш кўради.
 - Мушуклар 50 тача сўзни ёдда сақлаб қола олишади. Зарур пайтларда бу сўзларга қарши реакция билдиришади.
 - 95 фоиз мушук эгалари улар билан суҳбатлашиш лозим деб ҳисоблашади.
 - Чумолилар ҳеч қачон ухлашмайди.
 - Австралиядаги қуёнлар сони, Хитой аҳолисидан ҳам кўп.
 - Мушуклар ширин таъмни умуман сезмайди.
 
Хуршида ҲУСЕНОВА








