Шоколадли пирог

Зарур маҳсулотлар: 250 гр. сариёғ, 250 гр. шакар, 100 гр. қора шоколад, 3 дона тухум, 3 дона банан, 300 гр. ун, 20 гр. разрихлитель, сода, ванилин.

Тайёрланиши: идишга сариёғ, шакар, шоколад ва ванилин солиб эригунча аралаштириб турилади. Масса совугач битта тухум чақилиб аралаштирилади. Сўнгра ун, сода ва разрихител солиб бир хил масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади. Бананларни арчиб пюре холатига келтирилиб массага қўшилади. Газ листига пишириқ учун ишлатиладиган махсус қоғоз солинади. Унинг устидан тайёр бўлган массани солиб қизиган духовкага 180 даража 35-40 дақиқага қўйилади.

Тайёр бўлган ширинликни дастурхонга тортишдан аввал шакар кукуни билан безатилади. Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  “Куз бўёқлари” пироги

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: