Нонуштага: пьюрели котлет

Эрталаб нонуштада ҳаммани ҳайратга солишни истайсизми? Биз тавсия этмоқчи бўлган котлет бу борада сизга ёрдам беради. Бу тавсия орқали оила аъзоларингизга тотли, шунингдек, фойдали нонушта тайёрлаб берасиз.

Бунинг учун 2-3 дона картошка, 1 дона пиёз, 2 та тухум, 1 ош қошиқ ун ва туз, таъбга кўра мурч, озгина қийма ва нондан тайёрланган талқон керак бўлади.

Тайёрланиши: картошкани сувда қайнатиб оламиз ва махсус картошка эзгич билан пьюре ҳолатига келтирамиз. Пиёз ва қиймани алоҳида қозонда қовуриб оламиз. Сўнгра масаллиқларни бир идишга солиб, туз, мурч, тухум ва ун солиб бир хил қоришма ҳосил бўлгунича яхшилаб аралаштирамиз. Газ печи патнисига тал­қон сепиб масаллиқларни катта ош қошиқда котлет шаклида жойлаштирамиз. Котлетларни қизиган духовкада 10-15 дақиқа давомида пишириб оламиз. Тайёр бўлган нонуштани ликопчага солиб кўкатлар билан безаб дастурхонга тортамиз.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/25)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: