Қулупнайли торт

Зарур масаллиқлар: 9 дона тухум, 2 стакан шакар, 1 стакан ун, 500 гр. қулупнай, 3 стакан сут, 150 гр. сарёғ.

Тайёрланиши: тухум сариғидан ажратиб олинади. Идишга тухумнинг оқи солиниб, миксерда яхшилаб кўпиртирилади. Кейин оз-оздан шакар солиниб, аралаштирилади.

Масаллиқ ичига тухум сариғи ва ун солиб, биксвит хамири тайёрланади. Махсус қолипга хамирни солиб, қиздирилган газ печида 180 даража ҳароратда 30-40 дақиқа давомида пиширилади.

Кремни тайёрлаш учун идишга тухум, шакар, ун солиб, миксерда яхшилаб аралаштирилади ва устидан сут солиб, паст оловда пиширилади. Тайёр крем совугач, устига сариёғ солиб аралаштирилади.

Биксвит хамири эса тенг иккига бўлинади. Унинг биринчи қисмига крем суртилиб, устидан бўлинган қулупнай доналари териб чиқилади. Қулупнайлар устидан яна крем суртилгач, сўнг биксвитнинг иккинчи бўлаги қўйилади.

Торт таъбга кўра қулупнай мевалари билан безатилади.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Шифобахш гиёҳлар билан меъда ва ичак йўллари тизимида учрайдиган хасталикларни даволаш

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: