Қовоқ – витамин ва минераллар хазинаси

Қовоқ жуда фойдали маҳсулот. Унинг таркибида инсон организми учун муҳим ҳисобланган витамин ва микроэлементлар мавжуд. Бу маҳсулотни ўзида дармондорилар комплексини жамлаган “хазина”га қиёслашади.

Қовоқ таркибидаги А витаминининг сероблиги бўйича сабзидан сўнг иккинчи ўринда туради. Темир моддасининг кўплиги бўйича эса у сабзавотлар орасида рекорд натижага эга. Қовоқнинг 50дан ортиқ тури мавжуд. У 90 фоиз сувдан ташкил топган. Бу тарвузга нисбатан 2 фоиз кам дегани.

100 гр қовоқ 22 ккалга тенг. Унинг таркиби темир, калий, кальций, магний минераллари ва Е, А, С, D, F, PP, T, В гуруҳи витаминларига бой. Қовоқ уруғи таркибида эса 50 фоиз мой, 35 фоиз ўсимлик оқсили, қанд, аминокислоталар, лейцин, тирозин кислотаси ва каротиноидлар мавжуд.

Ундан тайёрланган дамлама кўкрак оғриганда, қуруқ йўталда тавсия этилади. Этини сувда пишириб, сариқ касаллигида, буйрак, қовуқ хасталикларида сийдик ҳайдовчи омил сифатида истеъмол қилиш мумкин. Қовоқ овқат ҳазм қилиш тизими аъзоларининг ишини яхшилайди. Шунингдек, пешоб, ўт ҳайдовчи хусусиятга эга. Ушбу маҳсулот ични тозалайди. Шиш билан кечувчи қон томир касалликлари, жигар, буйрак хасталикларида ижобий таъсир этади.

Ибн Сино қовоқни қўрда кўмиб пишириб, қанд билан аралаштириб, ични юмшатиш учун истеъмол қилишни тавсия этган. Унинг шираси билан эса, томоқ оқриғини ва мия касалликларини даволаган.

Яна қўрга кўмиб пишириб, қўл-оёқ оғриган жойларига боғланса, оқриқни қолдиради. Шу тарзда пиширилган қовоқни ўсимлик мойи билан аралаштириб битмайдиган яралар устига боғланса, малҳамдек таъсир қилади. Мазкур сабзавот таркибида пектин моддаси кўп бўлганлиги боис, уни истеъмол қилса, организмни холестериндан фориғ бўлишига кўмаклашади. Гижжаларни тушириш учун қовоқ уруғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Кўзи ожизлар учун гаджет

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: