Ақлли соат
Австриянинг “What” компанияси чекланган функцияли “ақлли” соатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Соат ўзининг асосий вазифаси вақтни кўрсатишидан ташқари соҳибига турли иқтибослар, ҳикматлар ва уларни экранда пайдо бўлиш даврини таклиф этади. Буларнинг ҳаммасини ўрнатилган илова орқали танлаш мумкин.
Янги соатларнинг экрани одатда электрон китобларда қўлланиладиган “электрон қоғоз”дан яратилган бўлиб, бу қурилма энергия тежамкорлигини таъминлайди. “What”нинг яна бир хусусияти фикрларни фойдаланувчининг лентасидан реал вақт режимида кўрсатади ва ўзига ўхшаш соатлардан хабар қабул қилади.
Ушбу антиқа соатнинг турли модификацияларининг нархи 75 АҚШ долларидан бошланади.