Реклама

Гўштли пирог

Зарур масаллиқлар: 3 стакан ун, 1 стакан сут, 50 гр. маргарин, 2 та тухум, хамиртуриш ва туз.

Ичига солинадиган масаллиқ: 500 гр. қийма, 2 дона пиёз, 100 гр. сметана, ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: идишга илиқ сут, тухум, хамиртуриш солиб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин унинг устига эритилган маргарин, туз ҳамда ун солиб, юмшоқ хамир қорилади ва бир соатга тиндириб қўйилади.

Пирог масаллиғини тайёрлаш учун эса товага ўсимлик ёғи, устидан тўғралган пиёз ҳамда қийма солиб, паст оловда 5 дақиқа қовурилади. Сўнг қийма устига сметана, туз, мурч солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Кейин оширилган хамир икки бўлакка бўлинади. Унинг биринчи бўлаги 1-1,5 см қалинликда ёйилгач, газ печи патнисига қўйилади. Устига эса юқорида тайёрлаб олинган масаллиқ бир текис қилиб солинади. Устидан эса иккинчи хамир бўлаги ёйилиб, атрофи пастки хамир билан безак берилган ҳолда ёпиштириб чиқилади. Охирида тухум сариғи суртилиб, қиздирилган газ печида 230 даража иссиқликда 15 дақиқа пиширилади.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Товуқ қанотларидан тансиқ таом
Калит сўзлар:

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: