Кўкатлар таркибидаги фойдали озиқ моддалар

0
61
марта кўрилган.

Кимёвий ўғитларсиз ўстирилган кўкатлар – озиқ моддаларининг кони, улар ёрдамида организм соғлом ҳужайралар яратади. Кўкатларнинг таркибий қисмлари инсон саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга:

Магний инсон организмидаги 300 дан ортиқ реакция учун зарур модда.

Калий юрак қисқаришининг равонлигини таъминлайди.

К витамини яра ва жароҳатларнинг битиши учун муҳим.

Фолиокислота нерв тизимини стрессдан сақловчи серотонинларнинг мунтазам ишлаб чиқарилишида муҳим аҳамиятга эга.

Целлюлоза организмни заҳарли моддалардан тозалайди ва холестерин миқдорини камайтиради.

Антиоксидантлар эрта қаришга сабаб бўлувчи бирикмаларни бартараф қилади

Кўкатларнинг яна бир яхши томони – улар зарур таркибий қисмларга бойлиги билан бирга, калория даражаси паст маҳсулот саналади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Олимлар қўрқувга қарши дори ўйлаб топишди

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.