Тадқиқот: оилада асосий даромад топувчи бўлган аёллар депрессияга мойил бўлади

Иллинойс университети тадқиқотчилари 1463 нафар эркак ва 1769 нафар аёлнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқди. Иштирокчиларнинг руҳий саломатлик даражаси баҳоланди. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғидан кўра кўп маош олувчи аёлларда депрессия аломатлари кўпроқ намоён бўлади, деб ёзади Deccan Chronicle нашри.

Эркакларда эса бунинг акси. Агар оилада эркак асосий даромад топувчи бўлса, унинг руҳий саломатлиги вақт ўтиши билан яхшиланиб боради. Фарзанд парвариши учун ишдан кетиш аёлларнинг психологик хотиржамлигига таъсир қилмайди, лекин эркакларда турли салбий ҳолатларга олиб келади.

Шунингдек, тадқиқотчилар оила бюджетида ойлик маошнинг ортиши тенг ҳуқуқли бўлиш тарафдори бўлган аёлларнинг соғлиғига унчалик таъсир ўтказмаслигини таъкидлайди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Репродуктив саломатлик – барқарор ҳаёт кафолати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: