Исмалоқ Альцгеймер касаллигига мойил инсонлар учун зарарли

Альцгеймерга мойил инсонларда исмалоқ касалликни қўзғатиши мумкин. Исмалоқ таркибида темир моддаси кўплиги учун мияга зарар етказади, деб ёзади The Daily Mail нашри. Унинг таъсирини металл занги билан тенглаштирса бўлади. Агар одамда темр моддаси билан бирга амилоид оқсили миқдорининг ҳам юқорилиги кузатилса, ақлий заифлик эҳтимоли анчагина ортади.

Агар темир миқдори кам бўлиб, амилоид оқсили даражасининг юқори бўлиши, аксинча, касаллик хавфини камайтиради. Демак, бош миядаги темир миқдорини бошқариш орқали Альцгеймер ривожланишини тезлатиш ёки секинлаштириш мумкин.

Эндиликда олимлар темир билан боғлиқ препаратлар Альцгеймер касаллигида фойда бериш-бермаслигини текшириб кўрмоқчи. Шунингдек, олимлар рациондаги темир миқдори билан унинг миядаги кўрсаткичига таъсирини ҳам аниқлашга ҳаракат қиляпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Дардни ҳеч ким сотиб олмайди

You may also like...

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: